date

Эрон ва АҚШ ўртасида янги айбловлар янграмоқда

Эрон ва АҚШ ўртасида янги айбловлар янграмоқда

Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги Қўшма Штатларни сулҳ келишувини бузганликда айблади. Эрон давлат телерадиокомпанияси тарқатган баёнотда айтилишича, Америка ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғози томон йўл олган Эрон нефть танкерига ўқ узган. Шунингдек, Фужайра порти яқинида яна бир Эрон кемасига ҳам ҳужум қилингани таъкидланган.

Баёнотда АҚШ айрим минтақавий давлатлар билан ҳамкорликда Ҳемир, Сирик ва Қешм оролидаги тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга ҳаво зарбалари бергани ҳам айтилган. Эрон томони бу ҳаракатларни вазиятни янада кескинлаштирувчи қадам сифатида баҳоламоқда.

Теҳроннинг маълум қилишича, ушбу ҳужумларга жавоб тариқасида Эрон қуролли кучлари Ҳўрмуз бўғозининг шарқий қисми ҳамда Чобаҳор порти жанубида жойлашган АҚШ ҳарбий кемаларига зарба берган. Баёнотда Америка кемаларига жиддий зарар етказилгани қайд этилган.

Аввалроқ Fox News телеканали АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Қешм порти ва жанубдаги Бандар Аббос ҳудудларига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эди. Ҳозирча вазият бўйича Вашингтон расмийларининг муносабати эълон қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон ва АҚШ ўртасида янги айбловлар янграмоқда