date

Huawei Пура 90 флагманлари сотувда рекорд ўрнатди

Huawei Пура 90 флагманлари сотувда рекорд ўрнатди

Яқинда сотувга чиқарилган Huawei Пура 90 туркуми ўзидан олдинги авлод вакилларига нисбатан 1,5 баробар юқори натижаларни қайд этмоқда. Ҳозирги вақтда харидорларга Пура 90 Pro ва Pro Max моделлари тақдим этилган бўлса, базавий модел шу ой ичида сотувга чиқиши кутилмоқда. Таҳлилчилар Huawei Пура 90 серияси умумий ҳисобда 10 миллион донадан ортиқ сотилишини тахмин қилишмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Расмий маълумотларга кўра, янги смартфонларнинг илк партияси 2 миллион донадан ошган, бу эса Pura 80 сериясига қараганда 40 фоизга кўпдир. Хусусан, Huawei Пура 90 Pro савдо кўрсаткичлари бўйича Pura 80 Pro'дан 175 фоизга, Pura 70 Pro'дан эса 225 фоизга ўзиб кетди.

Қурилма янгиланган дизайн, градиент ранглар ва юқори техник имкониятлар билан жиҳозланган. Смартфон Кирин 9030С чипи ва HarmonyOS 6.1 операцион тизимида ишлайди, бу эса аввалги моделга нисбатан унумдорликни 25 фоизга ошириш имконини берди.

Шунингдек, флагман 6000 мА·соат сиғимли аккумулятор, 66 Вт симли ва 50 Вт симсиз қувватлаш технологиялари билан таъминланган. Камера имкониятларининг сезиларли даражада яхшиланганлиги фойдаланувчиларнинг янги маҳсулотга бўлган қизиқишини янада оширмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Huawei Пура 90 флагманлари сотувда рекорд ўрнатди