date

Тунда ярим яланғоч йигит йўл ўртасида шоу кўрсатди

Тунда ярим яланғоч йигит йўл ўртасида шоу кўрсатди

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси

Тошкент шаҳрида тунги пайтда ноодатий ва хавфли ҳолат юз берди. 8 майга ўтар кечаси 25 ёшли йигит пойтахт кўчаларидан бирида ярим яланғоч ҳолда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, автомобиллар ҳаракатига жиддий халал берди.

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса тахминан соат 02:35 атрофида Олмазор туманидаги ТХАЙ кўчасида содир бўлган. 2001 йилда туғилган С.О. маст ҳолатда бўлиб, жамоат жойида ўзини назорат қилмаган ҳолда йўл ўртасига чиққан.

Қайд этилишича, у жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларини менсимасдан, транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Натижада ҳайдовчилар учун хавфли вазият юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор чоралар кўрилиб, йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, яъни майда безорилик аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тўпланган материаллар қонуний тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Ҳолат юзасидан якуний қарор суд томонидан қабул қилинади.

Мутахассислар бундай ҳолатлар нафақат жамоат тартибини бузишини, балки йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид туғдиришини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тунда ярим яланғоч йигит йўл ўртасида шоу кўрсатди