Фото: AP
Германиянинг ҳар иккинчи фуқароси Америка узоқ масофали ракеталари Германияда жойлаштирилса, Россия билан зиддият кучайиб кетишидан хавотирда. 9 август, жума куни чоп этилган Civey институти томонидан Funke Mediengruppe нашриёт уйи учун ўтказилган сўров натижалари шундан далолат беради.
Сўровда 18 ёшдан ошган 5000 га яқин респондент иштирок этди. АҚШ ракеталарининг жойлаштирилиши Германия ва Россия ўртасидаги муносабатлар кескинлашувига олиб келадими, деган саволга, мамлакат бўйлаб ўртача 50 фоиз респондент ижобий, 38 фоиз - салбий жавоб берди, яна 12 фоиз эса бир қарорга келмаган.
Шу билан бирга, Германия ғарбида респондентларнинг 36 фоизи Америка қуролларини жойлаштириш қарорига қарши чиққан, шарқда эса - 60 фоиз.
Шолц: АҚШнинг Германиядаги қуроллари уруш олдини олишга ёрдам беради
НАТОнинг июл ойида Вашингтонда бўлиб ўтган саммитида Қўшма Штатлар ва Германия ГФР ҳудудида Америка узоқ масофали ракеталари жойлаштирилишини эълон қилди. Қўшма Штатлар Россияни тийиб туриш ва НАТОдаги шерикларини ҳимоя қилиш учун 2026 йилдан бошлаб Германияда SM-6 зенит ракеталарини, Tomahawk қанотли ракеталарини ва экспериментал гипертовушли қурол тизимларини «ҳозир Европада мавжуд бўлганлардан кўра кўпроқ йўқ қилиш диапазони билан» жойлаштиради», дея хабар қилди Оқ уй. Tomahawk ракеталари 2500 километргача бўлган масофадаги нишонларни уриб туширишга қодир.
Германия канцлери Олаф Шолц айтишича, бу қуролларнинг Германияда жойлаштирилиши «уруш олдини олишга хизмат қилади». Москва Американинг узоқ масофали ракеталарини жойлаштиришни тўхтатиш учун нима қилиши кераклиги ҳақидаги саволга у: «Украинадаги урушни тугатиш», деб жавоб берди.
Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, АҚШ қуролларининг Германияда жойлаштирилишига «тегишли чоралар» билан жавоб қайтарилишини айтди. Кремл, шунингдек, «Европа Россия ракеталари чегарасида» эканлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
Эроннинг Исроилга эҳтимолий зарбаси қайси нишонларга қаратилиши маълум бўлди
Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати тимсоли эълон қилинди
Россиялик қиз Париждаги Олимпия ўйинларида Германия учун олтин медални қўлга киритди
Зеленский Украинадаги ҳарбий ҳолатни яна 90 кунга узайтирди