date

Андижонлик аёл алимент пуллари тўланмаганидан норози бўлди

Андижонлик аёл алимент пуллари тўланмаганидан норози бўлди
Андижон вилояти Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот юзасидан расмий баёнот берди. Маълумотларга кўра, Андижон вилоятида яшовчи аёл собиқ эри алимент пулларини тўламагани учун қамалган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳам алиментни ололмаганини ижтимоий тармоқларда эълон қилган.

Собиқ эрининг жами қарзи 18 миллион сўмдан ошгани айтилган. Ташкилот маълумотига кўра, 2022 йилда Андижон туманлараро фуқаролик ишлари судининг қарорига асосан, эркак фарзандларини таъминлаш учун алимент тўлаш мажбуриятини олган.

Бироқ кўрилган чораларига қарамай, эркак қарзини тўламаганлиги сабабли, Олтинкўл тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорга нисбатан жиноят иши қўзғатди. Жорий йилнинг 19 сентябр куни туман жиноят ишлари суди эркакни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни таъминлашдан бўйин товлаш" моддаси бўйича айбдор деб топиб, уни 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Шунингдек, 17 октябр куни аёлга Мажбурий ижро бюросининг махсус жамғармасидан 18,2 миллион сўм маблағ ўтказиб берилгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик аёл алимент пуллари тўланмаганидан норози бўлди