
Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг 'Барселона' клуби президентилиги учун сайловларда қатнашишга қарор қилди. Бу ҳақда ABC портали хабар бермоқда. 
Манбаларга кўра, Месси амалдаги клуб президенти Жоан Лапорта билан рақобат қилишга қатъий қарор қилган. Сайловлар 15 март ва 15 июн оралиғида ўтказилиши режалаштирилган. 
Тўрт йил аввал Месси сайловларда очиқчасига Лапортани қўллаб-қувватлаган эди. Бироқ шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилмагани сабабли уларнинг муносабати ёмонлашган ва натижада футболчи клубни тарк этиб, ПСЖга ўтган эди.
Лапорта сайловларни апрел ойида ўтказишни маъқул кўрмоқда, чунки бу мавсумни муваффақиятсиз якунлаш эҳтимоли бўлган тақдирда танқиддан қочишга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, хабарларга кўра, Месси ғалаба қозониш имконияти юқори бўлган номзод пайдо бўлса, сайловларда қатнашмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Месси "Барселона" президенти сайловида қатнашади
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 