date

Golden House истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши бўйича изоҳ берди

Golden House истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши бўйича изоҳ берди
Golden House Property Group компанияси истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида тарқалган маълумотларга ўз расмий муносабатини билдирди. Маълум қилинишича, Рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан қурилиш компанияси фаолиятини текшириш ҳақида эълон қилинган маълумот ва бу борада ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида юзага келган муҳокамаларга изоҳ берилган.

Хусусан, компания шартномасидаги мижоз ташаббуси билан шартномани бекор қилиш банди ҳамда нотўғри маълумот тарқатишга оид бандлар бирлаштирилиб, нотўғри талқин қилингани таъкидланади. "Компаниянинг ишчан обрўсига зарар етказувчи, атайлаб нотўғри маълумот тарқатиш" бўйича шартнома банди алоҳида кўрсатилган бўлиб, фақат тижорат сирларини ва компания ишчан обрўсини ҳимоя қилишга қаратилган.

Ушбу банд мижозларнинг қонуний мурожаатлари, шикоятлари ва асосли танқидларини чекламайди. Компания, шунингдек, ушбу банд мижозларнинг қонуний ҳаракатларига тааллуқли эмаслигини ва бу жарималарни назарда тутмаслигини алоҳида қайд этади.

Golden House Property Group Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, хусусан, мижозлар ва ҳамкорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунларга қатъий риоя қилади. Ҳозирда Golden House Property Group Қўмита ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда шартнома бандларини тўлиқ ва аниқ тушунтириш ҳамда уларнинг мақсадларини изоҳлаш бўйича иш олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Golden House истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши бўйича изоҳ берди