
"Ливерпуль" сўнгги етти ўйиндан олтисида мағлубиятга учради. Жамоа бош мураббийи Арне Слот матбуот анжуманида ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиш масаласи бўйича саволга жавоб берди. 
"Бу менинг қарашларимга зид келади, бироқ мен принципларимга қарши ўйинларда ҳам ғалаба қозонганман. Масалан, "Манчестер Сити"га қарши сафардаги ўйинда биз иккинчи бўлимда айнан шундай ўйнашга мажбур бўлганмиз. 
Мен маълум шароитларда мослашишга тайёрман, лекин биз очиқ услубда ўйнаганимиз сабабли гол ўтказиб юбораяпмиз, деб ўйламайман. Ҳар бир ўйинда – эҳтимол, "Кристал Пэлас" ва "Брентфорд"га қарши ўйинлардан ташқари – биз кўпроқ натижага лойиқ эдик. 
Ўйин услубимизни тўлиқ ўзгартиришга асос кўрмаяпман, лекин бундай голларни ўтказмаслик учун, албатта, яхшироқ ўйнашимиз керак", – деди Слот матбуот анжумида.
Шанба куни "Ливерпуль" Англия чемпионати доирасида "Астон Вилла"га қарши уй учрашувини ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! 
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 