date

Европа Иттифоқи Грузиядан Россияга товар ўтказмасликни талаб қилди

Европа Иттифоқи Грузиядан Россияга товар ўтказмасликни талаб қилди

Европа Иттифоқи Грузия ҳукуматига Россияга экспорти тақиқланган товарлар рўйхатини расмий равишда тақдим этди ва уларни ре-экспорт қилишнинг олдини олишни сўради.

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Devid O‘Sallivan’нинг мактуби Грузия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган. Унда айтилишича, Bryussel аввалроқ Грузия расмийларига 50 та TN VED коди бўйича Россияга экспорти тақиқланган товарлар рўйхатини юборган.

“Ушбу рўйхатга Россия ҳарбий тизимларида топилган, Украинадаги жанг майдонидан қайтариб олинган ёки ушбу рус ҳарбий тизимларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ёки ишлатиш учун муҳим бўлган икки томонлама мақсадли буюмлар ҳамда илғор технологиялар киради,” — дейилади мактубда.

Bryussel Грузия ҳукуматини ушбу маҳсулотлар Россия ҳудудига транзит ёки реэкспорт йўли билан ўтишининг олдини олиш учун қатъий назоратни кучайтиришга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Грузиядан Россияга товар ўтказмасликни талаб қилди