Фото: Topwar
Украина армияси Донбассдаги айғоқчилик операцияларида робот-итлардан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда Topwar хабар берди.
Манбада айтилишича, разведка учун дронлардан фойдаланиш хавфли тус ола бошлаган. Рус бўлинмалари дронларни тутиб олиш тизимлари билан таъминланган, бу эса учар қурилмалар воситасидаги разведка операцияларини йўққа чиқарган.
Эндиликда Киев кучлари шарқдаги армия ихтиёрига Буюк Британияда ишлаб чиқарилган робот итларни топширган. Бу қурилмалар Германияда ишлаб чиқарилган антитермал тасвирли камуфляж билан жиҳозланган бўлиб, душман эътиборига тушмай ҳаракатлана олади.
Роботлар Британиянинг Брит Alliance компанияси томонидан ишлаб чиқилган. BAD.2 деб номланган механик ит дронлар учун имконсиз бўлган бир қатор мураккаб ер операцияларида қатнаша олади.
Робот ит бинолар ва ҳарбий окопларга кира олади, ҳарбий кучлар йўлида жойлаштирилган тузоқлар ва бомбаларни аниқлай олади. У ,шунингдек, душман позицияларининг юқори аниқликдаги тасвирини ҳам узата олади.
Мутахассислар маълум қилишича, робот ит бир қувватланишда беш соатгача ишлай олади. Қурилма ,шунингдек, 3,5 километр радиусдаги вазифаларни бажаришга қодир.Қурилманинг ердаги максимал тезлиги 15 километр соатга етиши мумкин.
Brit Alliance раҳбари Кайл Торберннинг айтишича, юқорида тилга олинган робот-итлар “жонли” разведкачилар орасидаги йўқотишларни сезиларли даражада камайтирган, чунки улар фронтда одамлар ўрнини босувчи тегишли вазифаларни самарали бажара олган.
Бундай турдаги битта разведка қурилмасининг нархи конфигурацияга қараб 4 дан 8 минг еврогача бўлиши айтилган. Ҳозирда Украина кучлари қўл остида робот итлардан 30 таси мавжуд экани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи
Британия бизнеси янги ходимларни ёллаш ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишни афзал кўрмоқда