date

"Лион" Эндрикни ижарага олишни режалаштирмоқда

"Лион" Эндрикни ижарага олишни режалаштирмоқда
Бразилиялик ҳужумчи Эндрик 2025/2026 йилги мавсумда ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. 19 ёшли футболчи ўйин амалиётига муҳтож бўлгани сабабли, қишки трансфер ойнасида "Реал"ни тарк этиши кутилмоқда.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, "Лион" Эндрик бўйича музокараларни бошлаган. Франциянинг 1-Лига клуби бразилиялик ҳужумчини мавсумнинг иккинчи қисми учун ижарага олишни истамоқда.

Романо таъкидлашича, "Лион" Эндрикка ўзининг спорт лойиҳасини тақдим этган. Шунингдек, Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Эндрикнинг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўртасигача давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Лион" Эндрикни ижарага олишни режалаштирмоқда