
Исроил қўшинлари яна Ғазо сектори ҳудудини нишонга олди. Армия маълумотига кўра, зарба сектори шимолидаги Байт Лаҳия шаҳрида амалга оширилган.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди. Расмий изоҳда таъкидланишича, ҳужум Исроилга қарши зудлик билан амалга оширилиши мумкин бўлган тажовузларга тайёрланган объектга қаратилган.
Армиянинг баёнотига кўра, зарба натижасида қурол-яроғ ва ҳаво ҳужуми учун мўлжалланган ускуналар сақланган иншоот йўқ қилинган.
Исроил томони бу ҳаракатни миллий хавфсизликни таъминлаш чораси сифатида изоҳлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар