
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида бўлиб ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларида қизғин палла бошланди. Бугун бокс спорти бўйича финал босқич жанглари ўтказилади — унда Ўзбекистон делегациясидан 8 нафар ёш чармқўлқоп усталари чемпионлик учун рингга чиқади. Бу ҳақда мамлакат бокс федерацияси маълум қилди.
Финал босқичига чиққан спортчиларимиз орасида қизиқарли ва кескин тўқнашувлар кутилмоқда:
-46 кг вазн тоифасида Абдуғани Ёрқинжонов Қозоғистон вакили Арман Мирсабит билан тўқнашади.
-54 кгда Қумринисо Муҳаммадова Ҳиндистон боксчиси Чандрика Пужарига қарши рингга чиқади.
-60 кгда Рушанабону Исоева япониялик рақиби Мики Миура билан куч синашади.
-60 кгдаги ўғил болалар баҳсида Иброҳим Шокиржонов қирғизистонлик Зубаир Акрамовга қарши туради.
-66 кгда Саидхўжа Садиллахўжаев қўшни Қозоғистоннинг Даниял Шалкарбайига қарши жанг қилади.
-75 кг вазндаги қизлар баҳсида Самира Турғунова қозоғистонлик Камила Оспанова билан чемпионлик учун беллашади.
-75 кгдаги ўғил болалар тоифасида Диёрбек Муродиллоев эронлик Дейман Шерафатмандга қарши рингга чиқади.
+80 кг вазнда эса Асадбек Султонбоев Қозоғистон вакили Муҳамедали Рустембек билан ҳал қилувчи жанг ўтказади.
Федерация маълумотича, жанглар вақти тақдирлаш маросимига қараб ўзгариш мумкин. Биринчи дастур 14:00 да, иккинчиси эса 17:00 да бошланади (Тошкент вақти билан).
Ёш боксчиларимиз учун бу финал жанглари фақат медаллар эмас, балки келажакда катта спорт карьераси сари муҳим қадам бўлиши кутиляпти. Ўзбекистон жамоаси учун бу мусобақа нафақат куч синови, балки янги авлод боксчиларининг қобилиятини намойиш этиш имконияти ҳамдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.