Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар Қирғиз Республикаси томонининг таклифи билан Иссиқкўл вилоятига пресс-турга таклиф қилинди. Саёҳат даврида “Дарё” мухбири Тян-Шан тоғ бағрида жойлашган Қирчин яйловларида бўлиб, “Салбурун” этноспорт федерацияси раҳбари Алмазбек Акуновдан қисқача интервью олди.
— “Салбурун” федерациясини тузишдан мақсад нима?
— Ўзим кўп йиллардан буён йиртқич қушларни қўлга ўргатишга, от миниш, камондан ўқ отиш ва овчи итларга қизиқиб келаман. Бундан 18 йил аввал юқорида санаб ўтган этноспорт ишқибозларини йиғиб, “Салбурун” федерациясига асос солдик.
Қирчин ҳудудини этноспорт ихлосмандлари маконига айлантирдик. Баъзи мамлакатлар қанчалик хоҳламасин, миллий ўйинларини Олимпия дастурига киритолмайди. Шунинг учун биз миллий анъаналаримизни сақлаб қолиш мақсадида бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ташкил қилдик. Жорий йилгисига Қозоғистон мезбонлик қилади. Бу аждодлар меросини сақлаш ва келажак авлодга қолдириш учун муҳим.
Ҳозир бу спорт турига қизиқувчи ёшлар кўпайди. Бизга устозларимиз ўргатган, биз шогирдларга ўргатяпмиз.
— Йиртқич қушни қўлга ўргатишга қанча вақт сарфлайсиз?
— Биз бургут ва лочинларни давлат рухсати билан полапонлигидан оламиз. Қушларни бир ёшдан тарбиялашни бошлаймиз. Битта қушни тарбиялаш учун ўртача бир йил кетади. Агар у қайсар чиқиб қолса, икки йил ҳам кетиши мумкин. Баъзи қушлар бир ойда қўлга ўрганади, баъзиларига эса жуда кўп вақт кетади. Яъни ҳар бир қушнинг ўзига хос феъл-атвори бор.
Қушларнинг юраги тоза, меҳр бериш керак. Кўзларига қараб, ботирликни кўраман.
— Битта йиртқич қушнинг ўртача нархи қанча?
— Қирғизистон ичида ёввойи қушларни сотиш мумкин эмас. Қонунчиликда шундай. Қуш ишқибозлари бир-биримизга совға қиламиз, сотмаймиз. Кимдир кўнгилдан чиққанини бериши мумкин. Одатда бу кўп бўлмайди, озроқ бериши мумкин.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди