Бугун АҚШ президенти ва унинг ўринбосарини аниқлаб берувчи 60-сайлов бўлиб ўтяпти. Сайлов якунида номзодлар натижалардан қониқмаслиги мумкин, лекин 2020 йилги каби ғалаёнлар такрорланиш эҳтимоли ҳам мавжуд, дейди баъзи таҳлилчилар.
Сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Фазлиддин Мадиев «Геосиёсат»нинг навбатдаги сонида АҚШ сайлови атрофидаги муҳим нуқталар хусусида фикр юритди.
АҚШдаги президентлик сайлови натижалари борасида фикрларингиз қандай?
Камолиддин Раббимов: Агар мен америкалик бўлганимда, албатта, демократларга овоз берган бўлардим. Яъни, Камала Ҳаррисга. Чунки Камала Ҳаррис ёки демократларнинг ташқи дунёдаги сиёсати менинг қарашларимга яқин, яъни марказга яқин сўл дейишимиз мумкин.
Улар кўпроқ глобалистлар, улар ғарб цивилизациясини фақатгина куч орқали сингдириш тарафдори эмас. Масалан, миграция, иқлим ва мусулмонлар масаласида анчагина очиқроқ, дейишимиз мумкин. Биламизки, энг катта исломофоблардан бири Трамп ҳокимиятга келса, Яқин Шарқдаги вазият янада қийинлашади.
Лекин кейинги ҳафталардаги динамика Доналд Трамп фойдасига кечаётганини айтиш керак. Овоз беришда иккиланганувчи штатлар бор эди ва мана шу штатларда Трампга ёки республикачиларга нисбатан оғишувни кузатяпман. Америкада социологик сўровномалар ишламаслигини бир нечта сайловларда кўрдик. Масалан, икки сайлов олдин Билл Клинтоннинг хотини Ҳиллари Клинтон ғалабасини ҳамма социологик сўровлар кўрсатганди. Лекин, натижада Трамп ғалаба қозонган эди.
Нима учун Доналд Трампнинг вазияти америкаликлар нуқтайи назаридан қулайроқ десак, чунки Камала Ҳаррис бу — сўл сиёсатчи, инсонларни тенг кўриш кераклигини таъкидлайди. Демократларнинг асосий қадрияти тенглик — мусулмонлар билан америкаликлар, оқлар билан қоралар тенг.
Республикачиларнинг асосий қадрияти эса ўзлик. Доналд Трамп айтяптики, «мана, мигрантларга эшик очилди, сизларнинг иш ўринларингизни олиб қўйди, ойликларингиз тушиб бораверади, мен ҳокимиятга келсам, мигрантларга эшикни ёпаман», дейди.
Европада ҳам худди шу тенденция кузатилмоқда. Яъни «мен сизларни ҳимоя қиламан», дейиш ва бошқаларга қарши туришимиз керак, деган позиция кафолатланган ғалаба рецепти ҳисобланади.
2020 йилдаги каби сайлов натижаларидан қониқмай ғалаёнлар бўлиш эҳтимоли мавжудми?
Фазлиддин Мадиев: Шундай бўлиш эҳтимоли бор. Агар мен америкалик бўлганимда Трампга овоз берган бўлар эдим, чунки айтиб ўтилганидек, Трамп ичкаридаги вазият учун жуда ҳам мос. Ўйлайманки, Трамп дастлабки президентлик даврида тажриба тўплади. Унинг ҳокимиятга келмаслиги учун жуда катта кампания олиб борилди, жуда катта пуллар тикилди.
Трампнинг жозибадорлиги шундаки, у бизнес соҳа одами.
Шунингдек, Трамп Шимолий Корея билан жуда яқин муносабат ўрнатди. Кейинги йилларда Шимолий Корея президенти билан учрашди ва бу жуда ҳам ҳаяжон билан кутиб олинди. Трамп дунёда ўзига ёқмайдиган жойларда урушларни тўхтатмоқчи ва ўзининг хоҳишларига қараб давлатлар билан муносабатларни ўрнатмоқчи. АҚШ президентлари ичида фақатгина Трамп бошқа давлатда уруш очмади.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...