date

Дортмунднинг "Боруссия"си "Арсенал" натижасини такрорлади

Дортмунднинг "Боруссия"си "Арсенал" натижасини такрорлади
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси Германия чемпионати доирасида жума куни "Аугсбург" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда "ари"ларга ғалабани 37-дақиқада Серу Гирассининг киритган ягона голи таъминлади.

Нико Ковач бошчилигидаги жамоа жорий Бундеслигада ўтказилган тўққиз турдан олтисини ўз дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич Европанинг бешта етакчи чемпионатида "Арсенал" билан тенг натижа сифатида қайд этилди.

Шу билан бирга, "Боруссия" етти ўйинда атиги олти гол ўтказган бўлса, "канонирлар" фақат учта гол ўтказган. Таъкидлаш жоизки, "Боруссия" ўз тарихида биринчи марта Германия олий лигасининг дастлабки тўққиз ўйинидан олтисини "қуруқ" ўтказишга эришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дортмунднинг "Боруссия"си "Арсенал" натижасини такрорлади