
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумда ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирди. Франциялик футболчи мавсумни ажойиб бошлади, "қироллик клуби" сафида 13 ўйинда 16 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.
"Мавсум учун мақсадларим? Мен ҳеч қачон ўзимга чеклов қўймайман.
Менинг асосий мақсадим – жамоага ёрдам бериш ва ҳар бир имкониятдан фойдаланган ҳолда гол уриш. Қанчалик кўп гол урсам, шунчалик кўп совринларни қўлга киритиш имкониятимиз ошиб боради.
Мен учун ҳар доим жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшиш муҳим. Бу гол уриш ёки бошқа нарсалар орқали бўлиши мумкин, аммо муҳим нарса – ғалаба учун қўлимдан келган барча нарсани қилишдир", – деди Мбаппе Испания ОАВларга берган интервьюсида.
"Реал" ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва "Барселона"дан беш очко олдинда. Чемпионлар лигасида ҳам Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа муваффақиятли ҳаракат қилмоқда – 3 ўйинда 9 очко тўплаган.
Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар