date

ПСЖ Лукас Беральдони қўйиб юбормайди

ПСЖ Лукас Беральдони қўйиб юбормайди
ПСЖ марказий ҳимоячиси Лукас Беральдо жорий мавсум давомида клубни тарк этиши даргумон. 21 ёшли футболчи Луис Энрике жамоасидаги ўз ролидан норози бўлиб, қишки трансфер даврида жамоани алмаштиришни истамоқда.

Аммо Le10 Sport нашри маълумотларига кўра, ПСЖ раҳбарияти бразилиялик футболчини январ ойида қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, агар кутилмаган ҳодисалар юз бермаса, клуб янги футболчиларни ҳам таркибга қўшмайди.

Лукас Беральдо жорий мавсумда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt сайтида унинг бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланган.

Шартномаси эса 2028 йилгача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Лукас Беральдони қўйиб юбормайди