
Манчестер Юнайтед "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакетани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Indykaila News хабарига кўра, "қизил иблислар" бразилиялик футболчини қишда, трансфер ойнаси очилганда олиб келмоқчи.
Бироқ бу трансфер "Вест Хэм" томонидан белгиланадиган нархга боғлиқ. Лукас Пакетанинг ўзи эса январ ойида клубни тарк этишга тайёр эканлигини билдирган.
28 ёшли футболчи Европа мусобақаларида қатнашишга интилаётган жамоада ўйнашни хоҳлайди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Пакетанинг бозор қиймати 35 миллион евроға тенг.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида ҳужумкор ярим ҳимоячи 9 та ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар