
Ливерпул клубининг спорт директори Ричард Ҳюз Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилол клубидан таклиф олди. 46 ёшли мутахассис билан музокаралар аллақачон муҳим босқичга етганини The Anfield Talk нашри Саудия ОАВларига таяниб хабар берди.
Ричард Ҳюз Ливерпулдаги лавозимига 2024 йилнинг ёзида тайинланган эди. Бунгача shotландиялик мутахассис Борнмутда 10 йил давомида техник директор сифатида фаолият юритган.
Саудия Арабистони чемпионатининг етти туридан сўнг, Ал-Ҳилол иккинчи ўринда бормоқда. Команданинг бош мураббийи аввал Интерни бошқарган Симоне Индзагидир.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг