Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади

2 дақиқа ўқиш133
Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Токио ҳокимияти давлат хизматчиларига тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу чора ишлайдиган оналарга кўмаклашиш ва рекорд даражада паст туғилиш кўрсаткичини оширишга қаратилган уринишлардан бири бўлади, деб ёзмоқда CNN.

Апрел ойидан кучга кирадиган янги келишувга кўра, ходимларга ҳафтасига уч кун дам олиш имконияти берилиши мумкин. Шунингдек, расмийлар яна бир сиёсатни эълон қилди. Унга кўра, биринчи синфдан учинчи синфгача фарзанди бор ота-оналар маошининг бир қисмидан воз кечиш эвазига ишдан эртароқ кетиш имкониятига эга бўлади.

“Биз иш услубларини қайта кўриб чиқамиз... Фарзанд кўриш ёки бола парвариши каби ҳаётий воқеалар туфайли ҳеч ким ўз карерасидан воз кечишга мажбур бўлмаслигини кафолатлаймиз”, — деди Токио губернатори Юрико Коике.

Японияда туғилиш даражаси кўп йиллардан бери кескин пасаймоқда, ҳукумат ёшларни оила қуришга ва фарзанд кўришга рағбатлантириш бўйича ҳаракатларни кучайтирганига қарамай, июн ойида яна бир антирекорд қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили атиги 727 277 нафар чақалоқ дунёга келган. Шу билан бирга, фертиллик коэффициенти (аёл умри давомида туғадиган болалар сони) янги минимал кўрсаткич — 1,2 га тушиб кетган. Аҳоли сонининг барқарор сақланиши учун эса бу кўрсаткич 2,1 бўлиши лозим.

Япония ҳукумати демографик инқирозни енгиш учун “ҳозир ёки ҳеч қачон” тамойили асосида қатор чора-тадбирларни илгари сурмоқда. Хусусан, япониялик эркакларга бола парвариши учун таътил олиш имконияти яратилган. Маҳаллий ҳокимият органлари ҳам меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича чоралар кўрмоқда.

Кўп социологлар Японияда туғилиш кўрсаткичининг мунтазам пасайишини мамлакатдаги шафқатсиз меҳнат маданияти ва яшаш қимматлашаётгани билан боғламоқда. Узоқ йиллардан бери японияликлар ҳаддан зиёд ишлаш ортидан соғлиғини йўқотмоқда, энг оғир ҳолатларда бу “ишдан ўлиш”гача олиб келади. Бошқа мамлакатлардаги каби, Японияда ҳам аёллар кўпинча карера ва оила ўртасида танлов қилишга мажбур бўлади, бироқ мамлакатга хос ортиқча ишлаш маданияти ҳомиладорлик ва бола тарбиясини янада мураккаблаштиради.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, мамлакатнинг ишлайдиган аҳолиси орасида гендер фарқи 2023 йилда аёллар учун 55 фоиз ва эркаклар учун 72 фоизни ташкил этган.

Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш Ғарб мамлакатларида тобора кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. Минтақадаги айрим компаниялар иш ва шахсий ҳаёт ўртасида мувозанатни сақлашга интилаётган истеъдодли ходимларни жалб қилиш учун иш соатларини қисқартириш самарадорлигини ўрганишни бошлаган. Бундай тизим ходимлар орасида фаровонлик ва меҳнат унумдорлигини ошириши баъзи тадқиқотларда тасдиқланди.

Аммо компанияга садоқатни ишда ўтказиладиган вақт билан ўлчовчи япон компаниялари учун бу ғоя ҳамон ақлбовар қилмас ҳисобланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?