Калифорния университети тиббиёт мактаби олимлари буйракда ёғ тўпланиши ДНКга зарар етишига ва саратоннинг кенг тарқалган шакли — гепатоцеллюляр карциноманинг (ГЦК) ривожланишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Science Daily журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, охирги 20 йилда ГЦКга чалиниш ҳолатлари 25-30 фоизга ошган. Саратоннинг ушбу тури тарқалишига асосий сабаб буйракда ёғ тўпланишидир — ҳозирда катта ёшли америкаликларнинг 25 фоизи бундан азият чекади. Уларнинг қарийб 20 фоизида метаболик дисфункция (MASH) билан боғлиқ касалликнинг оғир шакли мавжуд.
Олимларнинг сўзларига кўра, буйракдаги ёғ касаллигининг MASH ва буйрак саратонига айланиши — бу охири ўлим билан тугайдиган ҳолатдир. Шу билан бирга, ушбу жараён молекуляр даражада кечади.
Олимлар ўз тадқиқотларини сичқонлар ва инсон тўқималари намуналари устида ўтказган. Улар ёғ ва шакарга бой маҳсулотлар MASH’нинг ривожланишига хизмат қилиши, кейинчалик у буйрак ҳужайраларидаги ДНКга таъсир кўрсатишини аниқлади.
Натижада ҳужайралар эрта қарийди, бўлиниш қобилиятини йўқотган ҳолда метаболик фаол бўлиб қолади.
Олимларнинг тушунтиришича, қариш — бу ҳужайралар стрессисга нормал жавобдир, у организмга зарар етган тўқималарни қайта тикланиши учун вақт беради ва шикастланган ҳужайраларга босимнинг олдини олади. Аммо гепатоцит деб аталувчи буйрак ҳужайраларида ушбу жараён бузилади. Баъзи зарарланган гепатоцитлар эса саратон ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадқиқот: кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин
Лукашенко ҳокимиятни тинч йўл билан янги авлодга топширмоқчи эканини айтди
Дайди одам қандай қилиб ресторан эгасига айланди?
Сречко Катанецдан "куйганлар"...
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакат чойини ичишади?
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Шу десангиз, укам...(ҳажвия)
Хитойда метапневмовирус гриппдан кейинги иккинчи энг кўп тарқалган ЎРВИга айланди