date

130 та дарё ва кўлнинг расмий атамаси янгиланди

130 та дарё ва кўлнинг расмий атамаси янгиланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, мамлакат бўйлаб жойлашган 130 та сув объектининг расмий номлари давлат тилида қайта тасдиқланди. Рўйхатга дарё ва сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар ҳамда сув омборлари киритилган.

Шу муносабат билан бир қатор гидронимлар ҳам янгиланди: Сассиқсой энди Шўрсув, Гаистон сел сув омбори Янгиқўрғон, Жиннидарё эса Зўғатасой деб аталади. Ушбу ўзгаришлар хариталаш ва расмий маълумотларни бир қиёфага келтириш мақсадида амалга оширилди.

Бундан аввал 320 та темирйўл объектининг номи ҳам давлат тили талабларига мослаштирилган эди. Энди эса навбат тоғлар, чўққилар, довонлар ва ғорлар номларини тартибга солиш босқичига келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 130 та дарё ва кўлнинг расмий атамаси янгиланди