06:25 / 03.02.2025
132

Россия қандай схема асосида Туркияда «доллар захирасини» яратмоқчи бўлган?

Россия қандай схема асосида Туркияда «доллар захирасини» яратмоқчи бўлган?
Фото: Reuters
Россия ўзининг валюта захиралари музатилганидан кейин хориждаги операцияларини Америка санкцияларини четлаб ўтган ҳолда молиялаштириш учун Туркияда «офшор доллар захирасини» яратишга уринган. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб xабар берди.

Газета суҳбатдошларининг маълумотларига кўра, схема қуйидагича ишлаши керак бўлган: Россия ва Туркия ўша вақтда ҳали санкциялар остида бўлмаган Газпомбанк «Аккую» атом электр станциясини қуриш учун 9 миллиард долларга яқин кредит тақдим этишига келишиб олади (АЭС қурилишида санкцияларга учрамаган «Росатом» иштирок этади). Пуллар Туркиянинг энг йирик давлат банки — Ziraat Bank’ка келиб тушиши ва шу банкда ҳисобрақами бор Россия компанияларига юборилиши керак эди. Мазкур кредитни яширин равишда Россия банки молиялаштирилиши кутилган. WSJ’нинг ёзишича, бундай схема АҚШга маблағ киритиш ва уларни олиб чиқиш заруратини бартараф этишга хизмат қилган.

Натижада, Россия томони Американинг JPMorgan ва Citigroup банклари орқали 5 миллиард доллардан зиёд маблағ ўтказишга улгуради. 2022 йил ёзида Газпромбанк АЭСнинг Ziraat Bank’даги ҳисобига 3 миллиард доллар юборади. Шундан кейин АҚШ Адлия вазирлиги JPMorgan билан боғланиб, кейинги 2 миллиард долларлик траншли блоклайди ва маблағлар музатилади.

2024 йилда прокурорлар фуқаролик даъвосини киритиш орқали мазкур маблағларни мусодара қилиш йўлини қидиришни бошлайди, аммо Оқ уй бу Анқара билан муносабатларни ёмонлаштириши ва АҚШнинг Туркия билан барча масалалар бўйича ҳамкорлигига путур етказишидан хавотирга тушади. Натижада, мусодара жараёни Байден маъмурияти томонидан тўхтатилади.

WSJ манбаларининг таъкидлашича, валюта захиралари музлатилганидан кейин 2022 йил февралда Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина ва давлат корпорацияси ушбу маблағлардан фойдаланиш йўлини топиш бўйича Кремлдан тўғридан-тўғри кўрсатма олади. Шунингдек, АҚШ ушбу схемага Россиянинг бошқа юқори мартабали амалдорлари ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий ёрдамчиларидан бири, Миллий разведка бошлиғи Иброҳим Калинни ҳам алоқадорликда гумонлаган.

«Росатом» матбуот хизмати АЭС учун ажратилган барча маблағлар лойиҳани молиялаштириш, пудратчиларга тўловлар, Туркиядаги бошқа ижтимоий ва молиявий мажбуриялар учун сарфланганини билдирган. Россия банки, Газпромбанк ва Ziraat Bank эса юқоридаги схемага алоқадор саволларга жавоб бермаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қандай схема асосида Туркияда «доллар захирасини» яратмоқчи бўлган?