date

Хитойда айиқ томоша пайтида ўргатувчига ҳужум қилди

Хитойда айиқ томоша пайтида ўргатувчига ҳужум қилди

Хитойнинг Чжэцзян вилоятида жойлашган машҳур Ханчжоу сафари боғида намойиш чоғида кутилмаган ҳодиса рўй берди. Интернетда тез тарқалган видеокадрларда қора айиқнинг бир лаҳзадa ҳайвон ўргатувчисига ташланиб, уни ерга йиқитгани акс этган. Бу воқеа ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, саҳнада икки айиқ ва улар билан ишлаётган икки ходим бўлган. Томоша якунланганидан сўнг, айиқ тўсатдан ўргатувчилардан бирининг устигa сакраб, агдариб юборган. Бошқа ҳодимлар стул ва таёқлардан фойдаланиб, ҳайвонни ўргатувчидан ажратиб олишга ҳаракат қилган, бироқ айиқ ора узилганидан сўнг яна ҳужумga уриниб кўрган.

Парк маъмуриятининг расмий баёнотида таъкидланишича, воқea пайтида ҳайвон ўргатувчиси ҳам, айиқ ҳам қаттиқ жароҳат олмаган.

Дастлабки тахминларгa қараганда, ўргатувчи ёнида машғулотлар давомида мукофот сифатида ишлатиладиган сабзи ва олма каби озуқаларни олиб юрган. Айиқ озуқа ҳидини сезиб, айнан шу маҳсулотларни йейиш мақсадида ўргатувчига ҳужум қилган бўлиши мумкин.

Ҳодисадан кейин парк раҳбарияти айиқнинг саҳна кўрсатувларидаги иштирокини вақтинчалик тўхтатиб туришга қарор қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойда айиқ томоша пайтида ўргатувчига ҳужум қилди