
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтаётган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда. Мусобақанинг тўртинчи куни ҳам ватандошларимиз учун масъулиятли ва ҳаяжонли баҳсларга бой бўлди. Рингга чиққан 7 нафар йигитларимиз орасидан ўз йўлини муваффақиятли давом эттирган асил боксчилардан бири Асадхўжа Мўйдинхўжаев бўлди.
-67 кг вазн тоифасида беллашган устозспортчимизни жиддий синов кутаётган эди. У IBO-PRO камарини қўлда тутаётган, тажрибали ва жанг характерини йўқотмаган Армен Машакарянга қарши турди. Қатъият ва ҳирс билан ўтган тўрт раунддан сўнг ҳакамлар 4:1 ҳисобида ғалабани Мўйдинхўжаевга берди. Бу натижа уни навбатдаги босқич йўлига етаклади ва Ўзбекистон делегациясига яна бир кучли умид бағишлади.
Шу билан бирга, олдимизда яна шиддатли жанглар турибди. Жавоҳир Умматалиевнинг қирғизистонлик рақиби Омурбек Бекжигит уулу билан бўладиган тўқнашуви ҳам бокс мухлислари томонидан катта қизиқиш билан кутилмоқда. Бу баҳс мусобақанинг энг эҳтиросли учрашувларидан бири бўлиши мумкин.
Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир қадам — олтинга тенг тажриба. Ёш боксчиларимиз рингда қайсарлик, жасорат ва иродани намойиш этмоқда. Энг муҳими, улар ҳар бир жангда Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишда davom этишмоқда.
Мусобақанинг кейинги кунлари ҳам шиддатли кечиши турган гап. Мухлисларимиз боксчиларимизни қўллаб-қувватлаб, улардан янги ғалабалар кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.