date

Тошкент автобусида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Тошкент автобусида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўй берган нохуш ҳолат юзасидан суд кескин чора кўрди: автобусда вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 25 ноябрь куни 2000 йилда туғилган Ш.Ж. Юнусобод туманида Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 2007 йилда туғилган О.А.га нисбатан номақбул ҳаракат содир этган — унинг танасига тегиб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд жараёнида эркак айбини инкор қилган. У ўзини оқлаб, автобус бурилаётганда “чайқалиб кетгани”, қўли эса жабрланувчига “тасодифан тегиб қолгани”ни айтган. Бироқ жабрланувчи қиз ҳолатдан қўрққанини, айбланувчининг қўл панжалари очиқ ҳолатда қасд билан унга қарaганини кўрганини ва ҳолатдан қўрқиб, гапиролмай қолганини, шунда айбланувчини ўзининг телефонига суратга олганини, Ш.Ж. автобус тўхташи билан тушиб қолганлигини билдирган.

Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди барча далилларни ўрганиб, Ш.Ж.ни Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) бўйича айбдор деб топди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини белгилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент автобусида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди