Хитой ядро энергетикаси бўйича дунёда етакчига айланди: янги рекордлар ва истиқболли режалар

Дунё1 дақиқа ўқиш1.2K
Хитой ядро энергетикаси бўйича дунёда етакчига айланди: янги рекордлар ва истиқболли режалар
Хитой атом электр станциялари (АЭС) қуввати бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда Хитой атом энергетика ассоциациясининг (CNEA) «Хитой—2025: ядровий энергетикани ривожлантириш тўғрисидаги ҳисобот»ида маълум қилинган.

Ҳисоботда келтирилишича, ҳозирги пайтда Хитойда жами қуввати 113 миллион киловаттга тенг бўлган 102 та атом энергия блокидан фойдаланилмоқда, қурилиш босқичида турибди ёки қурилиши учун рухсат олинган. Бу кўрсаткич мамлакатни дунёдаги энг қудратли ядро энергетикасига эга давлат мақомига кўтарди.

2024 йилда Хитойнинг атом энергетикаси соҳасидаги электр ишлаб чиқариш ҳажми 444,7 миллиард киловатт-соатга етган. Шу тариқа, мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, атом энергияси мамлакатнинг умумий электр ишлаб чиқариши ҳажмининг 4,72 фоизини ташкил этган.

Шунингдек, ҳисоботда Хитой ҳозирги вақтда умумий ўрнатилган қуввати 33,65 миллион киловаттни ташкил этадиган 28 та янги атом энергия блокини қуриш ишларини жадал давом эттираётгани қайд қилинган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича кетма-кет 18 йилдан бери дунё етакчиси бўлиб келмоқда.

2023 йил июнь ойида Хитойда яна бир муҳим воқеа кузатилди — мамлакат тарихида илк бор торий реактори ишга туширилди. Хитой Ядро хавфсизлиги давлат бошқармаси илк 2 мегаватт қувватли торий реакторини фойдаланиш учун рухсат берганини South China Morning Post хабар қилган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, торий ресурслари Хитойда жуда катта ҳажмда мавжуд ва айрим баҳолашларга кўра, ушбу захира мамлакатнинг энергетик эҳтиёжларини 20 минг йилдан ортиқ муддатгача таъминлашга етади.

Хитой атом энергетикасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишда давом этмоқда. Бу соҳадаги янги ютуқлар эса мамлакатнинг келгусида ҳам халқаро энергетика бозорида етакчилик қилишига замин яратмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?