
‘Милан’ ва ‘Сампдория’ клубларининг собиқ ҳужумчиси Рууд Гуллит Европанинг энг нуфузли футбол турнири – Чемпионлар Лигаси доирасида Апеннин яриморолининг жамоалари ҳолати борасида фикр билдирди.
‘Интер’ сўнгги пайтларда ушбу турнирда жуда яхши иштирок этмоқда, улар барқарор. Бу Италия клублари орасида Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш имкониятига эга ягона жамоа.
‘Ювентус’ ҳам салоҳиятга эга, аммо у ерда ҳозир муаммолар бор. Умуман олганда, ғолиб, эҳтимол, Англия Премьер-лигасидан бўлади,’ – деди Гуллит pianetamilan.it сайтига берган интервюсида.
Сўнгги уч йил ичида ‘Интер’ икки марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқишга муваффақ бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар