date

Зинедин Зидан мураббийликка қайтишини эълон қилди

Зинедин Зидан мураббийликка қайтишини эълон қилди
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг тез орада мураббийлик фаолиятига қайтишини эълон қилди. Франциялик мутахассис 2016 йилдан 2021 йилгача "Реал" жамоасини бошқариб, ёрқин натижалар билан ёдда қолган.

Ушбу давр мобайнида у икки бор Испания чемпиони, уч марта Чемпионлар Лигаси ғолиби, икки марта УЕФА Суперкубоги соҳиби ва бир бор Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

"Мен ҳали ҳам мураббийман ва яна ишлайман. Яқин орада, жуда яқин орада ишга қайтаман", – деди 53 ёшли Зидан Le Parisien нашрига берган интервьюсида. Францияда узоқ вақт давомида Зиданни Франция терма жамоаси бошқарувига тайинлаш ҳақида гап-сўзлар бўлиб келмоқда.

Ҳозирги мураббий Дидье Дешам раҳбарлигида жамоа Жаҳон чемпиони ва турнирнинг кумуш медали совриндори бўлган, аммо кейинги натижалар пасайишни бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан мураббийликка қайтишини эълон қилди