Тошкентда Спарк дарахтга урилди

Тошкентда Спарк дарахтга урилди

Тошкентда Спарк дарахтга урилди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумотига кўра, 11 ноябр куни соат тахминан 05:30 да Юнусобод туманида Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1995 йилда туғилган Спарк ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчига тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар