
Сўнгги йилларда халқаро сиёсий зиддиятларнинг кучайиши фонида ядро уруши эҳтимоли инсоният учун энг катта таҳдидлардан бирига айланиб бормоқда. Яқинда нуфузли халқаро илмий гуруҳ томонидан ўтказилган моделлаштириш натижалари ушбу хавфнинг оқибатларини янада аниқроқ тасаввур этишга ёрдам берди.
Тадқиқотга кўра, глобал миқёсдаги ядро тўқнашуви юз берса, бевосита портлашлар натижасида тахминан 360 миллион киши ҳалок бўлади. Бироқ, бу фожиа шунчаси билан тугамайди. Ядро зарбалари натижасида атмосферага 165 миллион тоннадан ортиқ тутун ва чанг кўтарилиши, Қуёш нурлари эр юзига етиб боришини кескин камайтиради. Бу ҳолат "ядро қиши" деб ном олган экологик офатга олиб келади – яъни глобал ҳароратнинг пасайиши ва қурғоқчилик, қишлоқ хўжалиги инқирози ва умуммиллий очарчилик бошланган давр.
Ушбу ядро қиши натижасида 5 миллиардгача инсон очликдан ҳалок бўлиши мумкин, дейилади олимларнинг хулосасида. Инсоният тарихи учун бу кутилган энг йирик ҳалокат бўлади. Зарар кўламининг бу қадар катта бўлиши озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимининг глобал боғлиқлиги ва иқлим мувозанатининг ўта нозиклигидан далолат беради.
Яшаб қолиш имконияти кимларда мавжуд?
Тадқиқотчилар фикрига кўра, фақат Янги Зеландия ва Австралия каби ядро қудратларидан географик жиҳатдан узоқ, иқлими мўътадил ва мустақил озиқ-овқат тизимига эга мамлакатларгина яшаб қолиш имкониятига эга бўлади. Бу давлатлар океан оқимлари ва шамоллар таъсирида радиациядан нисбатан ҳимояланган.
Бошқа кўплаб давлатларда эса тириклик сақланиб қолиши мумкин, аммо одамлар ер остида, жуда чекланган озиқ-овқат захиралари билан омон қолишга ҳаракат қилишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар