Mercedes-Benz Берлиндаги барча автосалонларини сотгани маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш488
Mercedes-Benz Берлиндаги барча автосалонларини сотгани маълум бўлди

Германиянинг машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчиси Mercedes-Benz Берлиндаги барча дилерлик марказларини сотгани маълум бўлди. Харидор сифатида Alpha Auto Group раҳбари, канадалик тадбиркор Кулдип Биллан тилга олинмоқда.

Bild газетаси тарқатган маълумотларга кўра, келишув Берлиндаги еттита филиални ўз ичига олган. Ушбу марказларда тахминан 1500 нафар ходим меҳнат қилиб келаётган эди.

Манбаларнинг айтишича, компания келажакда Гамбург, Мюнхен ва Рейн-Рур саноат ҳудуди каби йирик шаҳарлардаги дилерлик марказларини ҳам сотишни режалаштирмоқда. Бу қарор тахминан 8 мингга яқин иш ўрнига таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълум бўлишича, Берлиндаги ходимларга битим ҳақида электрон почта орқали хабар берилган. Уларга пул компенсациясини қабул қилиш ёки бир йиллик иш хавфсизлиги кафолати варианти таклиф этилган. Кейинчалик амалдаги меҳнат шартномалари бекор қилиниб, янги шартномалар тузилиши режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?