Марокашда бедарак йўқолган иккинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилди

Марокашда бедарак йўқолган иккинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилди
Қисқача

Марокаш жанубида отказилган қидирув ишлари натижасида бедарак ёқолган иккинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилди. Ушбу ҳодиса Африка шери қошма ҳарбий машқлари вақтида мамлакатнинг жануби-ғарбида жойлашган Кап Драа ҳудудида содир бўлган. Қидирув-қутқарув операцияси Марокаш армиясининг махсус қуруқлик ва денгиз болинмалари томонидан америкалик ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилди.

Марокаш жанубида ўтказилган қидирув ишлари давомида бедарак йўқолган иккинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилди. Ҳодиса “Африка шери” қўшма ҳарбий машқлари вақтида содир бўлгани айтилмоқда.

Бу ҳақда маҳаллий Le12 агентлиги Марокаш қуролли кучлари тарқатган расмий баёнотга таяниб хабар берди. Маълум қилинишича, қидирув-қутқарув операцияси мамлакатнинг жануби-ғарбида жойлашган Кап Драа ҳудудида олиб борилган.

Расмий маълумотга кўра, операцияда Марокаш армиясининг махсус қуруқлик ва денгиз бўлинмалари иштирок этган. Қидирув ишлари америкалик ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилгани қайд этилган.

Марҳум ҳарбийнинг шахси ва унвони ҳозирча очиқланмаган. Аввалроқ Марокаш армияси биринчи америкалик аскарнинг жасади ҳам топилганини маълум қилган эди.

Пентагон маълумотига кўра, биринчи ҳалок бўлган ҳарбий 4-ҳаво мудофааси полки 5-батальони таркибида хизмат қилган катта лейтенант Кендрик Ламонт Кей кичик бўлган. У ҳаво мудофааси бўлинмасида взвод қўмондони сифатида фаолият юритган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар