date

Хабиб Россия оммавий ахборот воситаларини очиқ танқид қилди

Хабиб Россия оммавий ахборот воситаларини очиқ танқид қилди

UFC’нинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Россия оммавий ахборот воситаларининг ахборот сиёсатига нисбатан кескин ва очиқ муносабат билдирди. У ўзининг Telegram канали орқали жамиятда қайси мавзуларга эътибор қаратилаётгани ва қайси фожеалар деярли сукут билан қарши олинаётганини танқид остига олди.

Нурмагомедовнинг таъкидлашича, аэропортда ҳеч кимга халақит бермасдан, тинч ҳолда намоз ўқигани айрим Telegram каналлари ва нашрлар томонидан кенг муҳокама қилинган. Бироқ, Москва вилоятига яқин Одинсово ҳудудида мактабда содир этилган даҳшатли ҳужум ва боланинг ҳалок бўлиши оммавий ахборот воситаларида деярли эътиборсиз қолган.

«Аэропортда, қайсидир бурчакда, ҳеч кимга халақит қилмасдан намоз ўқиганим ҳақида ўнлаб Telegram каналлари изоҳ қилди. Аммо мактабда содир этилган ваҳшийлик, боланинг ўлдирилиши ҳақида қарийб ҳеч ким фикр билдирмади. Бу ҳолат мен учун жуда ғалати», — деб ёзди Хабиб.

Маълумотларга кўра, у тилга олган фожеа 16 декабрь куни эрталаб Москва вилоятининг Одинсово округига қарашли Горки-2 қишлоғидаги мактабда содир бўлган. Тергов органлари маълум қилишича, 15 ёшли ўсмир таълим муассасасига пичоқ ва қўлбола портловчи қурилма билан кирган.

Ҳужум давомида у мактаб қўриқчисига ҳамда 10 ёшли тўртинчи синф ўқувчиси Қобилжон Алиевга пичоқ билан зарба берган. Энг даҳшатли жиҳати — ўсмир содир этган ҳаракатларини телефон орқали видеога ҳам олиб боргани айтилмоқда.

Хабиб Нурмагомедовнинг бу чиқиши жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Кўплаб мухлислар ва фойдаланувчилар уни қўллаб-қувватлаб, жамиятда ҳақиқий муаммоларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда. Унинг фикрича, ахборот майдонида сенсация ортидан қувиш эмас, балки инсон ҳаёти ва хавфсизлиги билан боғлиқ воқеалар биринчи ўринда туриши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хабиб Россия оммавий ахборот воситаларини очиқ танқид қилди