date

Гвардиола Рождествода «Сити» футболчиларининг вазнини шахсан назорат қилади

Гвардиола Рождествода «Сити» футболчиларининг вазнини шахсан назорат қилади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Рождество байрами давомида жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати, хусусан, вазн кўрсаткичларини қатъий назорат остида ушлаш ниятида эканини очиқ билдирди. Испаниялик мутахассис учун байрам — дам олиш билан бирга масъулият ҳам ҳисобланади.

Гвардиоланинг таъкидлашича, футболчилар байрам дастурхонидан баҳраманд бўлишлари мумкин, бироқ бу эркинлик чегарасиз эмас. У ҳар бир ўйинчининг формага қай даражада содиқ қолишини диққат билан кузатмоқчи.

«Улар ейишлари мумкин, лекин мен назорат қилишни истайман. 27 декабрь куни “Ноттингем Форест”га қарши ўйин учун таркибни танлашим керак. Агар кимдир ҳозир яхши формада бўлиб, уч килограмм ортиқча вазн билан қайтса — у Манчестерда қолади. Ноттингемга бормайди. Бу аниқ», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Бу қатъий ёндашув “шаҳарликлар”нинг жорий мавсумдаги юксак мақсадлари билан боғлиқ. Айни пайтда «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасида 17 та учрашув ўтказиб, 37 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам эса 39 очко билан Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳисобланади.

Гвардиола учун ҳар бир майда детал муҳим. Ушбу талабчанлик ва интизом эса «Сити»нинг чемпионлик пойгасида сўнгги нафасгача кураш олиб бориш нияти жиддий эканини яна бир бор кўрсатиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Рождествода «Сити» футболчиларининг вазнини шахсан назорат қилади