date

ФИФА танқидлардан сўнг постерни олиб ташлади


ФИФА 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун яратилган расмий постерни танқидлардан сўнг ўз ижтимоий тармоқларидан олиб ташлади. Бу ҳақда SPORTbible хабар берди.

Постерда саралаш босқичидан ўтган 42 жамоанинг футболчилари тасвирланган эди. Ҳар бир мамлакатни битта футболчи ифодалаган.

Португалия терма жамоасидан "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш танланган, бироқ бу танлов афсонавий футболчи, беш карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдунинг мухлисларини ранжитган. Фанатларнинг норозилигидан сўнг ФИФА постерни ўз саҳифаларидан олиб ташлашга қарор қилди.

Шунингдек, постерда ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳам акс этган эди. Ҳозирда 40 ёшда бўлган ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида ўйнаётган Роналду аввалроқ 2026-йилги Жаҳон чемпионати унинг сўнггиси бўлишини айтган эди.

Мазкур мусобақа 2026-йил 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда илк бор 48 та жамоа иштирок этади, финал учрашуви эса Нью-Жерсидаги "Метлайф" стадионида ўтказилади.

Европа саралаши доирасида 12 терма жамоа тўртта йўлланма учун плей-офф учрашувларида кураш олиб боради. Яна иккита йўлланма қитъалараро ўйинлар орқали аниқланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » ФИФА танқидлардан сўнг постерни олиб ташлади