date

Саудия Арабистонида алкогол дўконлари очилиши кутилмоқда

Саудия Арабистонида алкогол дўконлари очилиши кутилмоқда
Саудия Арабистони қироллиги ҳудудида яна икки алкогол маҳсулотлари дўконини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters. Янги дўконлардан бири шарқий вилоят Даҳрон шаҳрида, давлатга қарашли Aramco нефть компанияси ҳудудида қурилади.

Бу дўконга мусулмон бўлмаган шахслар кириши мумкин бўлади. Иккинчи дўкон эса порт шаҳри Жидда шаҳрида барпо этилмоқда.

У асосан мусулмон бўлмаган дипломатлар учун мўлжалланган бўлиб, бу ерда кўплаб хорижий консулликлар жойлашган. Бу қадам валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг мамлакатни босқичма-босқич очиш ва чекловларни енгиллаштириш сиёсати доирасидаги навбатдаги ташаббусдир.

Ўтган йили Риёд шаҳрида сўнгги 73 йил ичида илк бор дипломатлар учун мўлжалланган алкогол маҳсулотлари дўкони очилган эди. Янги очиладиган жойлар қиролликда одатда қатъий тақиқланган спиртли ичимликлар савдосига мўлжалланган иккинчи ва учинчи нуқталар бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида алкогол дўконлари очилиши кутилмоқда