date

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси "Лукойл"га ёрдам бермоқда

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси "Лукойл"га ёрдам бермоқда
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Браян Ланза халқаро нефть компанияси "Лукойл"нинг хорижий активларини сотиш бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Politico нашри манбаларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг хабарига кўра, Ланза компанияга хориждаги активларини сотишда ёрдам бермоқда. Шунингдек, у активлар савдосини кечиктириш масаласида ҳам кўмак кўрсатган.

Яқинда АҚШ ҳукумати "Лукойл"га харидорларни топиш учун келаси йилнинг январ ўрталаригача қўшимча вақт ажратди. Браян Ланза, шунингдек, "Лукойл"нинг активларини АҚШнинг Xtellus Partners инвестиция банкига сотиш бўйича музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

Reuters агентлигининг маълумотига кўра, мазкур молиявий ташкилот "Лукойл"нинг хорижий активларига асосий даъвогар ҳисобланади. Бунгача Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мамлакатдаги "Лукойл" активлари бўйича АҚШ билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Вазирнинг таъкидлашича, бу масала халқаро ҳуқуқ доирасида ва Ўзбекистон манфаатлари асосида ҳал этилади. Браян Ланза – америкалик сиёсий стратег, лоббист ва Республика партияси маслаҳатчиси.

У 2016, 2020 ва 2024-йиллардаги сайлов кампаниялари давомида Доналд Трампга маслаҳат берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг собиқ маслаҳатчиси "Лукойл"га ёрдам бермоқда