
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги метрополитен тизимида сунъий интеллектга асосланган робот йўлбошчи синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Global Times хабар берди.
Xiaosuan ("Кичик саримсоқ") номли робот кўр ва кўриш қобилияти чекланган йўловчиларга ёрдам бериш учун мўлжалланган. У мустақил равишда маршрут тузиш, атрофни аниқлаш, овозли бошқарувни қўллаб-қувватлаш ва объектларни таниб олиш имкониятига эга.
Агар ушбу дастур муваффақиятли бўлса, тизим бошқа метро бекатларида ҳам жорий қилинади. Синов иштирокчиларидан бири "Электрон йўлбошчи ит диққатлироқ ва чалғимайди. Мен сайр қилаётганда ўзимни анча ишончли ҳис қиляпман", деди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.