date

Жиддадан Тошкентга йўл олган самолёт Баҳрайн аэропортига қўнишга мажбур бўлди

Жиддадан Тошкентга йўл олган самолёт Баҳрайн аэропортига қўнишга мажбур бўлди

Жиддадан Тошкентга йўл олган Air Samarkand авиакомпаниясининг йўловчи самолёти парвоз вақтида фавқулодда тарзда Баҳрайн аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бунга бортдаги ёши катта йўловчилардан бирининг соғлиги кескин ёмонлашгани сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, парвоз чоғида йўловчининг юраги тўхтаб қолган. Вазиятни инобатга олган экипаж аъзолари зудлик билан энг яқин аэропортга қўниш тўғрисида қарор қабул қилган. Самолёт Баҳрайнга қўнгач, бортга тиббиёт ходимлари бригадаси чақирилган.

Йўловчига самолёт ичидаёқ имкон қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Кейинчалик маҳаллий шифокорлар томонидан реаниматсион чоралар амалга оширилган.

Фавқулодда вазиятдан сўнг ҳаво кемаси зарур техник текширувлардан ўтиб, ёнилғи билан таъминланган. Шундан кейин рейс Тошкентга қараб парвозни давом эттирган.

Натижада самолёт пойтахт аэропортига тахминан 2 соат кечикиб, маҳаллий вақт билан соат 9:49 да муваффақиятли қўниб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиддадан Тошкентга йўл олган самолёт Баҳрайн аэропортига қўнишга мажбур бўлди