date

Саудия 2034 йилги Жаҳон чемпионати харажатларини қисқартиради


Саудия Арабистони ҳукумати 2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ташкил этиш режалари бўйича айрим ўзгаришлар киритиши мумкин. The Guardian хабарига кўра, нефт нархларининг пасайиши ва бунинг ортидан Саудия Давлат инвестициялари жамғармаси даромадларининг қисқариши янги стадионлар қурилиши бўйича лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирди.

Маълумотларга кўра, стадионлар бўйича архитекторлар тақдим этган ҳозирги таклифлар ҳаддан ташқари қиммат деб топилган. Шу сабабли улардан лойиҳаларни қайта топшириш талаб қилинади.

Харажатларни камайтириш доирасида айрим инновацион ечимлардан воз кечиш режалаштирилган: жумладан, сурилма томлар ҳамда мураккаб кондиционер ва иқлимни бошқариш тизимлари қисқартирилиши мумкин. Бюджетнинг камайиши ўйинлар ўтказиладиган шаҳарларга доир танловга ҳам таъсир кўрсатиши эҳтимол.

Дастлаб учрашувлар мамлакат бўйлаб бир қатор шаҳарларда ўтказилиши кўзда тутилган эди. Ҳозир эса зарур инфратузилманинг бир қисми аллақачон мавжуд бўлган ҳудудларда ўйинларнинг катта қисмини жамлаш варианти кўриб чиқилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия 2034 йилги Жаҳон чемпионати харажатларини қисқартиради