
Туркия кубогида гуруҳ босқичи қизғин паллага кириб бормоқда. А гуруҳидаги навбатдаги учрашувда «Галатасарой» ўз майдонида «Истанбул Башакшеҳир»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида муҳим ғалабага эришди.
Баҳс тақдирини 22-дақиқада урилган ягона гол ҳал қилди. Учрашувдаги ягона аниқ зарба муаллифи Кутужу бўлиб, у жамоасига уч очко тақдим этди. «Рамс Парк»да ўтган ўйин давомида «шерлар» ҳисобни сақлаб қолишга уринди ва ўз мақсадига эришди.
Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди. У ўйин давомида фаол ҳаракат қилди, бироқ яратилган қулай имкониятлардан фойдалана олмади. 64-дақиқада мураббийлар қарори билан у алмаштирилди.
Яна бир ҳамюртимиз — яримҳимоячи Аббос Файзуллаев эса иккинчи таймда, 63-дақиқада захирадан майдонга туширилди. У қисқа вақт ичида ўйинни жонлантиришга уриниб кўрди, аммо «Башакшеҳир» ҳисобни тенглаштира олмади.
Туркия кубоги. А гуруҳи. 1-тур
Галатасарой — Башакшеҳир 1:0
18 декабр, «Рамс Парк»
Гол: Кутужу (22).
Галатасарой — Гувенч, Уняй, Бардакчи (Санчес, 46), Сара, Гундўған (Торрейра, 46), Гурпуз (Акгун, 72), Икарди, Караташ, Кутужу (Демир, 84), Сане (Йилмаз, 46), Шаллаи.
Башакшеҳир — Шенгезер, Брнич (Ҳарит, 74), Гурелер, Калужински, Булут, да Кошта (Зелке, 74), Йилдирим, Ўздемир (Эргун, 63), Опоку, Шаҳинер (Файзуллаев, 63), Шомуродов (Эбоселе, 64).
Огоҳлантиришлар: Шаллаи (27), Кутужу (40), Уняй (78).
Шу тариқа, «Галатасарой» Туркия кубогини ғалаба билан бошлаб, гуруҳда яхши старт олди. «Башакшеҳир» эса кейинги турларда йўқотилган очколарни қоплашга ҳаракат қилади. Ўзбекистонлик футболчилар учун эса бу учрашув навбатдаги тажриба ва ўзини кўрсатиш имконияти бўлди
А гуруҳи жадвали:

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.