date

Левандовски Барселонада қолиш учун маошидан воз кечиши мумкин


Роберт Левандовскининг келажаги яна кун тартибида. Полшалик ҳужумчининг Барселона билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

SER Deportivos эфирида айтилишича, Левандовски клубнинг маоши камайтирилган шартлар асосида шартномани узайтириш таклифини қабул қилиш эҳтимолини кўриб чиқиши мумкин. Журналист Адриа Солдевиланинг сўзларига кўра, ҳозирча Левандовски Барселонада қоладими ёки бошқа клубга ўтадими, аниқ эмас.

Таъкидланишича, клуб 37 ёшида унга аввалги маош билан янги шартнома бермоқчи эмас. Ҳужумчининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Шу билан бирга, агар Барселона камроқ маошли шартнома таклиф қилса, Левандовски жамоада яна бир йил қолиш учун бунга рози бўлишга тайёр. Бироқ ҳозирча музокараларда сезиларли силжиш йўқ.

Айни пайтда Барселона Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски Барселонада қолиш учун маошидан воз кечиши мумкин