date

Қўшимча дақиқалар драмаси: Марокаш Араб кубогини қўлга киритди

Қўшимча дақиқалар драмаси: Марокаш Араб кубогини қўлга киритди

Араб кубогининг финал баҳси ҳақиқий футбол байрамига айланди. Иордания ва Марокаш терма жамоалари ўртасида кечган ҳал қилувчи тўқнашув сўнгги сонияларгача интригага бой бўлди ва мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этди.

Учрашув жуда шиддатли бошланди. Беллашувнинг 4-дақиқасидаёқ Таннан майдон марказидан йўллаган аниқ ва кучли зарбаси билан дарвозабонни лол қолдириб, ҳисобни очди. Бу гол финалга ўзига хос руҳий оҳанг берди ва ўйин суръатини янада оширди.

Иккинчи бўлимда эса Иордания ташаббусни қўлга олди. 48 ва 68-дақиқаларда Олван кетма-кет голлар уриб, дубль қайд этди ва жамоасини 2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Ушбу паллада кўпчилик Иордания ғалабасига ишона бошлаганди.

Бироқ Марокаш таслим бўлиш ниятида эмас эди. 87-дақиқада Ҳамидуллоҳ аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди — 2:2. Асосий вақт дуранг билан якунлангани сабабли, жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олишди.

Қўшимча дақиқаларда Марокаш устунлиги яққол сезилди. 100-дақиқада яна Ҳамидуллоҳ саҳнага чиқиб, ҳал қилувчи голни уриб берди. Шу тариқа, Марокаш 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финал тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди.

Араб кубоги. Финал
Иордания — Марокаш 2:3
18 декабр. Доҳа. «Лусайл»
Голлар: Олван (48, 68 пеналти) — Таннан (4), Ҳамидуллоҳ (89, 100).
Иордания — Абулайла, Насиб, Ар Росан, Даҳаб (Ҳажаби, 104), Смири (Ал Қурайши, 46), Ар Рашдан, Жамус (Айед, 82), Таҳа, Шарарҳ (Ал Фаҳури 46, Эрсан 112), Ал Марди (Ҳашиш, 90), Олван.
Марокаш — Бинобид, Буласкут, Буфтини (Бугрин, 72), Саадане, Ал Муссауи (Бентайг, 80), Бач (Шер, 72), Ҳримат, Ал Беркауи (Ал Маҳдиуи, 17), Таннан (Ҳамидуллоҳ, 72), Зуҳзуҳ, Азару (Луадни, 106).
Огоҳлантиришлар: Даҳаб (78), Зуҳзуҳ (113).

Натижада Марокаш терма жамоаси Араб кубоги соҳиби унвонини қўлга киритди. Бу ғалаба нафақат жамоа, балки бутун мамлакат мухлислари учун катта байрамга айланди — финал эса узоқ вақт эсда қоладиган драматик тўқнашув сифатида тарихга кирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Қўшимча дақиқалар драмаси: Марокаш Араб кубогини қўлга киритди