Ҳиндистонлик олимлар 5 йил давом этган тадқиқотлардан сўнг Nyctibatrachus оиласига мансуб янги қурбақаларни кашф этди. Олимларнинг тадқиқот натижалари PeerJ журналида эълон қилинди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Ушбу оилага мансуб вакиллардан фарқли равишда янги турдаги қурбақалар ўрмондаги барглар ва ботқоқдаги ўсимликлар яқинидан топилган. Янги турдаги қурбақалардан 4 таси танга ёки тирноққа сиғади.
Маълум бўлишича, митти қурбақалар кичкина бўлгани учун аввал ҳеч кимнинг эътиборига тушмаган, аммо улар кўпайишда давом этаверган.
Янги кашф этилган қурбақалар қайси оилага мансуб эканини аниқлаш мақсадида олимлар уларнинг келиб чиқишини ва ДНКсини таҳлил қилиб чиқди. Nyctibatrachus – тунги қурбақалар оиласи саналади ва унга митти турдаги қурбақалар ҳам киради.
Ушбу оилага мансуб бўлган 28 турдаги қурбақаларнинг учтасининг ўлчами 1,8 сантиметрдан ошмайди. Эндиликда мазкур оилага мансуб бўлган қурбақалар тури 35 тага етди. Шулардан 20 фоизи митти қурбақалар.
Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу турдаги қурбақалар Ҳиндистонда 70–80 миллион йил аввал пайдо бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди