Каталонияда намойиш уюштираётганлар мустақиллик эълон қилинишини олқишлар билан кутиб олишди. Каталония бош майдонида референдум натижалари ҳисоби халқаро медиамарказ томонидан ҳисоблаб борилди. Женералитет расмий вакили Жорди Турул Каталония мустақиллиги учун референдумда иштирок этган каталонларнинг умумий сони икки миллион эканлигини эълон қилганда оломон хурсандчиликдан оёққа қалқди. “Мустақиллик!” хитоби ва қарсаклар билан барча референдум натижаларини қарши олди. Содир бўлаётган воқеалар фонида сайёҳлар ва журналистлар маҳаллий аҳоли билан расмга ҳам тушдилар.
1 октябр санасида каталонияликларнинг 90 фоизи мустақиллик учун овоз берди. Референдум куни мингдан ортиқ каталонияликлар испан полициясининг хатти-ҳаракатларидан жабр ҳам кўрди. Гарчи Испания бош вазири тартиб посбонлари қонун доирасида ҳаракат қилганлигини таъкидлаган бўлса-да, матбуот ва интернетда тарқалган видеохабарлар бош вазирнинг иддаоларини шубҳа остига олмоқда. Шунингдек, бош вазир референдум натижаларини умуман эътиборга лойиқ кўрмаслигини ҳам айтиб қолишга улгурди. Каталониядек вилоятни қўлдан чиқариб бўладими? Испан қироллиги ва расмий Мадрид учун бу улкан йўқотиш эмасми? Нима бўлганда ҳам, ҳали тан олинмаган бўлса-да дунё сиёсий харитасида Каталония деб номланадиган янги давлат пайдо бўлиш арафасидамиз. Мустақиллик ғояси ижтимоий келиб чиқиши, диний қарашлари турлича бўлган каталонларни бирлаштирди.
Каталониядаги референдум ва мустақиллик борасида турли фикрлар билдириляпти. Россия каби айрим йирик давлатлар Испания бирдамлигини қўллаб қувватлашини таъкидлашмоқда. (Россия Федерацияси таркибида Чеченистон, Татаристон ва Доғистон каби федерация субъектлари мавжуд эканлигини ҳисобга олсак, албатта, ҳимоя қилиши аён бўлади). Aммо каталонларнинг мустақиллик учун овоз берганлигию ва мустақилликни танлаганликлари уларнинг ҳуқуқлари ҳам эканлигини назардан қочириб бўлмайди. Каталония уйлари деразаларида ҳилпираётган каталон байроқлари ҳаракат айнан Мустақиллик учун бўлганлигини ҳам кўрсатиб турибди ва каталонлар ўлкасининг ҳар бир фуқароси мустақил бўлишни азалдан истаганликларини ўз нигоҳлари билан ҳам намойиш қилиб туришибди. Каталониядаги референдум натижалари акс-садоси Франция жанубида истиқомат қилаётган каталонларни ҳам севинтирди. Намойишларда иштирок этаётган минглаб одамлар демак мустақилликни истаган… Бу ахир уларнинг хоҳиши эмасми?
Энди навбат Каталония ҳукумати ва қонунчилик палатаси референдум натижаларини амалда ҳимоя қила оладиларми ёки йўқми — айнан шу масала фавқулодда қизиқдир. Назаримизда, каталон ҳукумати бунга тайёр. Расмий Мадрид бунга қарши жавоб тариқасида Каталонияга қўшин киритишдан чўчийдими? Сецессионистларни ғалабаси басклар ўлкасида, Шотландияда, Шимолий Ирландияда, Ироқ Курдистонида мустақиллик кайфиятини жонлантирса ҳайрон қолишнинг кераги йўқ.
Назаримизда, глобализация парчаланишга сабабчи бўлаётгандек. Бирдам Европа парчаланиб кетса ҳам асло ҳайрон бўлманг. Чунки Европа Иттифоқида мустақил бўлишга интилаётган халқлар ҳали анчагина.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади