date

"Барселона" ва "Реал" Ла Лига юлдузини нишонга олди

"Барселона" ва "Реал" Ла Лига юлдузини нишонга олди
Испаниянинг “Леванте” клубида тўп сураётган 22 ёшли камерунлик ҳужумчи Этта Эйон ўз клубини мавсум охирида тарк этиши мумкин. Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи учун “Барселона” ва “Реал Мадрид” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Англия Премьер-лигасининг уч гранди — “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ҳам Эйон хизматларига қизиқиш билдирган. Ҳужумчи ўзи жамоасини январ ойида тарк этишни хоҳлаётган бўлса-да, кўпроқ эҳтимол билан бу трансфер 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин амалга ошади, агар қайсидир жамоа январда уни ўз сафига қўшишга журъат этмаса.

Жорий мавсумда Ла Лигадаги ўйинларда Эйон 10 та учрашувда 6 та гол уриб, энг яхши тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда. У фақат Килиан Мбаппедан орқада қолмоқда. Бундан ташқари, футболчи ўз ҳисобига 3 та голли узатмани ҳам ёздириб қўйган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" ва "Реал" Ла Лига юлдузини нишонга олди