
Ўзбекистонда ноқонуний алкогол ва тамаки улуши сезиларли даражада қисқарди — сўнгги бир йилда деярли икки баробарга камайди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, ноқонуний алкогол маҳсулотлари улуши 35 фоиздан 18 фоизга, тамаки маҳсулотлари эса 19,6 фоиздан 9 фоизга тушган.
Соҳанинг тартибга солиниши учун Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилган. Ишлаб чиқарувчилар рақамли назорат тизимига уланган: корхоналарга видеокамералар ва ҳисоблагичлар ўрнатилган, транспорт воситалари эса GPS кузатув қурилмалари билан жиҳозланган.
Текширувлар натижаси бозорнинг аста-секин шаффофлашаётганини кўрсатмоқда. Ислоҳотлар давомида 1400 дан ортиқ қонунбузарлик аниқланган, қарийб 900 минг шиша алкогол ва шунча сигарет қадоқлари мусодара қилинган.
44 компания лицензиясидан маҳрум бўлган, яна еттитаси фаолиятини вақтинча тўхтатган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.