date

Алонсо: Мбаппе голлар урган, урмоқда ва уради...

Алонсо: Мбаппе голлар урган, урмоқда ва уради...
“Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо матбуот анжуманида ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди. "Мбаппе голлар урган, урмоқда ва келажакда ҳам уришда давом этади.

Унинг жамоага таъсири ва ижобий роли жуда катта ва буларнинг барчасини у катта пишиқлик билан қабул қилмоқда. Энди жамоа унга ёрдам бериши керак, шунда у голлар уришда давом этади.

Мбаппени “Олтин бутса” соврини билан табриклайман, бу унинг машаққатли меҳнатининг муносиб мукофоти. Биз уни шу даражани сақлаб қолишига кўмаклашишимиз керак.

Мбаппега тушаётган босим ҳақида гапирадиган бўлсам, футболчиларга ортиқча юклама тушмаслигига ҳар доим эътибор бераман. Уларнинг қилаётган ишларини тўғри баҳолаб, вақтида тўхташни билиш керак.

Бу ўзгаришсиз қоидадир. Килиан билан ишлаш жараёнида ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашдик”, — деди Алонсо.

Шунингдек, 1 ноябр, шанба куни “Реал” Ла Лига доирасида ўз майдонида “Валенсия”га қарши ўйин ўтказиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алонсо: Мбаппе голлар урган, урмоқда ва уради...